«Бавария» директорлар кенгашининг раиси Карл-Хайнц Румменигге яримҳимоячи Арьен Роббен билан шартнома узайтирилишини маълум қилди.
«Роббен «Бавария»да қолмоқчи. Биз унинг отаси ва агенти билан музокарани бошладик. Айни пайтда Арьеннинг асосий вазифаси – янги йилгача жароҳатсиз ўйнаш. Шундан сўнг шартномани узайтириш билан шуғуллунамиз» - деди Румменигге.