Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Бразилия футбол федерацияси Колумбиядаги авиаҳалокат муносабати билан 7 кунлик мотам эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Бразилия футбол федерацияси Колумбиядаги авиаҳалокат муносабати билан мамлакат чемпионатининг сўнгги тур учрашувларини 11 декабрга қолдирди. Бу ҳақда федерация матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Боливиядан Колумбиянинг Медельин шаҳрига учаётган Lamia самолёти 29 ноябрга ўтар кечаси Ла-Унён шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Ҳаво кемаси бортида 72 йўловчи ҳамда 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт ичида футбол бўйича Бразилия А сериясида ҳаракат қилаётган «Шапекоэнсе» клубининг 27 футболчиси бўлгани ҳам хабар қилинганди.

«‘Шапекоэнсе’ клубининг мудҳиш ҳодиса муносабати билан Бразилия футбол федерацияси етти кунлик расмий мотам эълон қилиб, ушбу кунларга белгиланган учрашувларнинг қолдирилиши ҳақида маълум қилади», – дейилади хабарда.

Бразилия чемпионатининг 38-тур учрашувлари, Бразилия Кубоги ўйини ҳамда ёшлар ўртасидаги Бразилия Кубоги финал беллашуви қолдирилади.

«Шапекоэнсе» футболчилари 1 декабрь куни Копа Судамерикано – Жанубий Америка минтақаси клублари ўртасидаги Копа Либертадорес турниридан кейин нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган мусобақаси доирасида «Атлетико Насьонал» клубига қарши майдонга тушиши керак бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Колумбиядаги авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлганлар сони 75 кишига етди. Бразилияда авиаҳалокат муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди.

Жанубий Америка конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) ўз байроғи остидаги халқаро турнирлар ўтказилишини маълум муддатга тўхтатиб қўйди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:51, 30.11.2016.
Ўқилди: 5635 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик