Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Мухлислар Илҳом Мўминжоновга раҳмат айтмоқда

Баҳо:
+ | -

Ва ниҳоят, "Навбаҳор" тарихида қайд этилган энг оғир ва энг омадсиз мавсум якунланди. Кетма-кет мағлубиятлар, аламли изтироблар ортда қолди. 2016-йилги мавсум якунланишига икки тур қолганида ўта оғир вазиятда қолган наманганликлар, янги, ёш, ғалабаларга чанғоқ, истеъдодли мураббий қўл остида, олий лиганинг якуний босқичида лигада қолиш вазифасини уддалашди.

Мавсум давомида мураббийлар қўнимсизлиги ва йирик мағлубиятлар исканжасига тушиб қолган "лочинлар", сўнгги турларда янги мураббий бошчилигида шижоат кўрсатишди.
Фаолияти давомида "Навбаҳор", "Пахтакор", "Бунёдкор" жамоаларида тўп сурган, жарохат сабаб футболчилик фаолиятини эрта якунлаган Илҳом Мўминжонов, жамоани жуда оғир ва қалтис вазиятда қабул қилиб олди ва жамоа олдига қўйилган вазифани аъло баҳога бажарди. Мўминжонов "Навбаҳор"ни қабул қилиб олгач жамоа билан 3та ўйин ўтказиб, 1та ғалаба, 1та дурранг ва 1та мағлубият қайд этди. Аввалига "Бунёдкор" майдонида тарихий натижа қайд этилди 1:1. Кейин сафарда "Андижон"га имконият бой берилди 0:1. Олий лигага ўтиш баҳсида "Норин" мағлуб этилди 3:1.

Бир сўз билан айтганда Илҳом Мўминжоновнинг олий лигадаги дебюти қайсидир маънода омадли чиқди. Хар холда чемпионат якунланишига 2 тур қолганида, деярли биринчи лига сари кетаётган, жар ёқасига келиб қолган жамоани лигада олиб қолиш унча-мунча мураббийнинг қўлидан келмасди, ишонаверинг!

Кеча "Норин" билан учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Мўминжонов айтдики, жамоа билан келиша олсак, келаси мавсумдан кучли 5таликка кирамиз деди. Бу шунчаки гап эмас. Ўзига бўлган ишонч юксаклигидан. Энди бор эътиборни келаси мавсумга қаратиб, Мўминжоновга камида икки мавсум имконият берилса, учинчи мавсумдан натижа талаб қилинса ҳаммаси яхши бўлади. Мураббийларни қўлқопдай алмаштириш қандай оқибатларга олиб келишини "Навбаҳор" ва "Андижон" мисолида кўрдик.

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, "Навбаҳор"дай шонли тарихи бор, жонкуяр муҳлислари бор жамоа фаҳат юқори ўринларга муносиб.
Шу ўринда жамоамизга бефарқ бўлмаган вилоятимиз ҳокими Х.Х. Бозоровга, Наманган фарзанди Одил Аҳмедовга ва жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжоновга раҳмат айтмоқчиман. Айнан шу инсонлар сабаб, "Навбаҳор" яна олий лигада ўйнашда давом этади.

Муҳлисларга айтар сўнгги сўзим шуки, ҳаммамиз бир тан-у бир жон бўлиб "Навбаҳор"га муҳлислик қилайлик. Барчангизни вилоятимиз бош жамоасига мадад бўлиб, ҳамиша жамоамизни қўллаб-қувватлайлашга чақириб қоламан.

Олға, олға "Навбаҳор"!
Муҳлисларинг сенга мададкор!

Қобилжон ТИЛЛАБОЕВ

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 15:51, 01.12.2016.
Ўқилди: 7726 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.