«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания солиқ идорасини алдаган бўлиб чиқиши мумкин.
El Confidencial хабарига кўра, «Реал» ҳужумчиси олган даромадларидан уч баробар кам солиқ тўлаган.
Роналду Nike, KFC, Konami ва Toyota компаниялари билан тузган реклама шартномаларидан олган даромадини Ирландияда рўйхатдан ўтказилган Multisports & Image Management компанияси орқали расмийлаштирган. У ерда даромад солиғининг миқдори 12,5%ни ташкил қилади. Испанияда эса - 43,5%.
Муаммо шундаки, Криштиану Мадрид шаҳрида истиқомат қилмоқда, демак солиқларни бошқа давлатда тўлаш ҳуқуқига эга эмас.
Аввалроқ худди шундай муаммога Месси, Неймар ва Это'О ҳам дуч келганди. Бу можаро юзасидан камерунлик футболчига ҳатто 10 йиллик қамоқ жазоси ҳам хавф солмоқда.
Ўз навбатида Роналдунинг вакиллари солиқларни тўлашдан бош тортмаганликларини таъкидламоқда.