Мавсум якунларига доир мақолаларимизни давом эттирамиз. Бугун вакилларимиз қайси жамоадан неча очко олгани борасида тўхталиб ўтамиз.
Якунига етган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси “Андижон” ва “Шўртан” жамоалари билан бўлган икалла баҳсларда ҳам ғалаба қозонган.
“Обод”, “Нефтчи”, “Металлург”, “Олмалиқ” клубларига қарши кечган учрашувларда уч очкога эга бўлганмиз.
“Пахтакор”, “Қизилқум”, “Машъал”, “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” клубиларига қарши ўйинларда бир очкодан ишлашга муваффақ бўлганмиз.
Мавсум-2016да “Насаф”, “Бунёдкор”, “Бухоро” клубларига ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб бўлдик.
Кимдан неча очко олганмиз:
“Шўртан” – 6 очко
“Андижон” – 6 очко
“Обод” – 3 очко
“Нефтчи” – 3 очко
“Металлург” – 3 очко
“Олмалиқ” – 3 очко
“Пахтакор” – 1 очко
“Қизилқум” – 1 очко
“Машъал” – 1 очко
“Навбаҳор” – 1 очко
“Сўғдиёна” – 1 очко
“Насаф” – 0 очко
“Бунёдкор”- 0 очко
“Бухоро” – 0 очко