Бу йилги мавсумда кўпгина жамоалар таркибларида кашфиёт футболчилар кузатилди. Юртимиз футболи учун каттагина ҳисса қўшиб келаётган «Машъал» жамоамиз яна тўрт нафар ёш иқтидор эгаларини кашф этди.
Сардор Абдураимов, Марадона Сафаров, Жавоҳир Илёсов, Шохжаҳон Қиличевлар шулар жумласидандир. Биз ушбу ёшларимизнинг кўрсаткичларини сар ҳисоб қилдик.
ЖАВОҲИР ИЛЁСОВ
Санжар Қувватов «Насаф»га ўтиб кетгач жамоамиз мураббийлар штаби ёш дарвозабонимиз Илёсовга ишонч билдиришди, Натижада эса Жавоҳир бу масумда кўрсаткичлар бўйича ампуладоши Носировни ортда қолдирди. 18 та баҳс ва 1541 дақиқа. Ҳар холда дебют мавсумда ёш дарвозабонимиз учун бу ёмон кўрсаткич эмас.
МАРАДОНА САФАРОВ
Машҳур, Аргентиналик футбол афсонаси, Диего Марадонанинг адаши бўлган ва маҳаллий муҳлисларимиз ёқимтойига айланган умидли футболчимиз бу мавсумда ўзининг дебют баҳсидаёқ гол киритишга мувоффақ бўлди. Олий Лиганинг
28 тур баҳсини сафарда «Қўқон-1912» жамоасига қарши ўтказган «Газчилар» дуранг 1:1 натижани қайд этишганди ушбу баҳсда, Сафаров ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда майдон эгаларини жазолади ва Олий Лигадаги ўзинг дастлабки голини қайд этди. Марадона ўзининг илк голини киритиши учун унга 8 дақиқа кифоя бўлди холос. Янги мавсумда эса иқтидорли футболчимиз жамоамизга янада фойдаси тегишига шубҳамиз йўқ албатда.
САРДОР АБДУРАИМОВ
Табиатан камтар ва камсуқим характер соҳиби бўлган футболчимиз, бу мавсум Олий Лигамизда жами
22 бор майдонга тушиб 1450 дақиқа ҳаракат қилан. Мавсумдаги ягона ва дебют голини, Олий Лиганинг бу йилги кашфиёт жамоаси бўлган «Бухоро» дарвозасига киритган. Ўша учрашувда «Машъал» ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шу билан бир қаторда Сардорнинг ҳисобида битта голли пас ҳам мавжуд.
ШОҲЖАХОН ҚИЛИЧЕВ
2012 йили Форслар замини бўлган юрт, Эронда ташкил этилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзига хос натижалар қайд эта олган ёшлар терма жамоамиз сафида кашфиёт бўла олган истедоли футболчимиз, Шоҳжахон Қиличев ҳам жорий мавсумда «Машъал» сафида ўзиниг дебютини нишонлади. Ҳар ҳолда унинг натижалари ҳам қониқарли.
Биз такидлаб ўтган тўрттала ёшларимизни кейинги масумда жамоамизга янада кўпроқ фойдаси тегишига ишонамиз. Энг этибролиси бу футболчиларимиз Олий Лиганинг ҳар қандай жамоаси таркибини муносиб ҳимоя қила олишади.
Дилшод Сафаров