"Рома" яримҳимоячиси Ража Наингголан ўз вақтида лондоннинг "Челси" клубига ўтмаганидан афсусда эмаслигини маълум қилди.
Ўтган ёзда Наингголаннинг трансфери бўйича "Челси" билан музокаралар олиб борилган эди. Аммо якунда футболчи Римда қолди.
"Мен шу ерда қолишга қарор қилдим ва ўз танловимдан мамнунман. Аввал ҳам кўп айтганман, биз бу ерда ғалаба қозониш учун яшаяпмиз, мен ҳам шунга ҳаракат қиляпман. Ҳеч қачон бу қароримдан афсус чекмайман", - дейди бельгиялик футболчи.