«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 14-туридан ўрин олган «Борнмут» клубига қарши ўйиндан олдин ҳимоячи Мамаду Сако ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Сако? Ҳеч нарса ўзгармади. У мени режаларимга кирмаган. Асосий таркиб шаклланиб бўлган, бу ҳақда ўзингиз ҳам биласиз» - деди Клопп Goal хабарида.
Сако тартиб-интизомни бузгани учун ёзда Клопп томонидан таркибдан четлатилган ва шундан буён майдонга тушмаган эди.