«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган «Барселона» (1:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футболчи 90-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган эди.
«Бу жуда оғир ўйин бўлди. Тўпни назорат қилиб, ташаббусга эга бўлишни истаган икки жамоа тўқнашди. Биринчи бўлимда бизда кўпроқ вазиятлар бўлди, аммо «Реал»га самарадорлик етишмади. Биз меҳнатимиз учун тақдирландик. Ҳеч вақосиз қолгандан кўра, 1 очко ҳам яхшироқ. Модрич тўпни чиройли оширди ва мен жуда муҳим голни урдим.
Ҳа, «Барселона» билан орамиздаги фарқ 6 очкога тенг, аммо бу бизни ақлдан оздираётгани йўқ. Ҳали олдинда жуда кўп ўйинлар бор. Бу ўйинларда фақат ўзимизга таянишимиз лозим, бошқаларга эмас» - деди Рамос Marca хабарида.