Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

“Металлург”: 2016 йил сарҳисоби. Жамоа сардори бу йил барчага ўрнак бўлди

Баҳо:
+ | -
2016 йилги мавсумни бир текис ўтказган Бекободнинг “Металлург” жамоасида бир қатор эътиборга молик натижалар қайд этилди.   Улардан биринчиси жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов чемпионатнинг 2-туридаёқ сафарда “Машъал”га қарши учрашувда олий лигадаги 400-учрашувини ўтказиши бўлди. Бу билан у 400-лик давондан ошиб ўтган 11-ўйинчига айланди. Ҳ.Ҳошимовга қадар олий лига баҳсларида А.Алиқулов, А.Бердиев, Р.Бердиев, В.Келдиев, Н.Ҳасанов, М.Қурбонов, А.Солиев, Б.Қораев, Х.Каримов ҳамда А.Тоировлар тўрт юздан кўпроқ ўйинларда майдонга тушганди.   Ҳошимов эса мавсум охиригача барча учрашувларда жамоадошларини майдонга бошлаб тушиб, ҳали футболчилик фаолиятини бемалол давом эттира олишини исботлади. У бу йил ҳам ўтган мавсумдаги сингари 30 та ўйинда тўлиқ иштирок этган ягона футболчи сифатида жамоадошларига ўрнак бўлди.   “Металлург” мураббийлари худди 2015 йилги мавсумдаги сингари бу йил ҳам асосий таркибда 20 та футболчи хизматидан фойдаланди. Жамоа сардоридан ташқари қанот ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматов ҳам 30 та ўйинда иштирок этди.   Фақатгина у майдондаги дақиқалар бўйича сардордан ортда қолди. Жамоа плеймейкери Дилмурод каримов эса огоҳлантиришлар боис битта учрашувни ўтказиб юборган бўлса, яна икки тажрибали ўйинчи – Даврон Каримқулов ҳамда Зоҳид Абдуллаевларни мураббийлар 28 тадан учрашувда майдонга туширишди. “Металлург” футболчиларининг 2016 йилги мавсумдаги улушлари билан қуйидаги тақвимда танишишингиз мумкин:  
Исми шарифи Ўйинлари сони Дақиқаси
1. Ҳикмат Ҳошимов 30 2700
2. Муроджон Тошматов 30 2641
3. Дилмурод Каримов 29 2370
4. Зоҳид Абдуллаев 28 2431
5. Давронбек Каримқулов 28 2302
6. Аюбхон Нўъмонов 27 2130
7. Жаҳонгир Абдумўминов 27 2000
8. Суҳробжон Султонов 26 2340
9. Дониёр Одилов 26 1963
10 Жавоҳир Эсонқулов 25 1850
11. Мирғиёс Сулаймонов 23 2013
12. Фарҳод Намозов 23 466
13. Саиджон Абдужабборов 20 1040
14. Исломжон Қобилов 17 1253
15. Фаррух Шотурсунов 11 466
16. Эргаш Исмоилов 10 234
17. Шерзод Жалилов 8 676
18. Зафар Сафоев 4 360
19. Сардор Расулов 4 95
20. Муҳаммадодил Қаҳрамонов 2 45
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 12:15, 05.12.2016.
Ўқилди: 6588 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.