Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Металлург”: 2016 йил сарҳисоби. Зоҳид Абдуллаев клуб тўпурарлари рекордчиси

Баҳо:
+ | -
Бу йил “Металлург” фахрийларидан яна бири – Зоҳид Абдуллаев ўзининг иккинчи ёшлигини бошидан кечираётганлигини исботлади.   У битта мавсумда “Металлург”нинг рақиблар дарвозасига энг кўп гол киритган ўйинчисига айланди. З.Абдуллаев 2016 йилги мавсумда рақиблар дарвозасига 18 та гол киритди ва чемпионат тўпурарлари рўйхатида фақатгина Темирхўжа Абдухолиқовдан ортда қолди холос. Темурхўжа Зоҳидни тўртта тўпга ортда қолдирган бўлса, Абдуллаев ўз навбатида энг яқин таъқибчилари Ш.Норхонов ҳамда С.Мирзаевлардан тўртта тўпга илгарилаб кетди.   Зоҳид Абдуллаевдан ташқари “Металлург” бу мавсум Дилмурод Каримов (8), Муроджон Тошматов (7), Жавоҳир Эсонқулов (4), Аюбхон Нўъмонов (2), Жаҳонгир Абдумўминов (2), Дониёр Одилов (1), Саиджон Абдужабборов (1), Эргаш Исмоилов (1), Исломжон Қобилов (1) ва Жасур Ҳакимов (1) лар ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Яна битта гол “Шўртан” жамоаси ҳимоячиси Ҳасан Эргашев томонидан ўз дарвозасига киритилган – автогол.   Яна Зоҳид Абдуллаев натижаларига қайтадиган бўлсак, унинг олий лига баҳсларида киритган жами голлари сони 67 тага етди. Шулардан 63 голини у “Металлург” жамоаси таркибида рақиблари дарвозасига урган. Тўрт марта эса “Насаф” жамоасида муваффақиятга эришган. Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам 9 та гол урган Зоҳид Абдуллаев (4 та “Металлург”, 5 та “Насаф” сафида) нинг жами голлари сони 76 тани ташкил этади. Геннадий Красницкий клубига аъзо бўлиши учун Зоҳид рақиблар дарвозасини яна 24 тамра ишғол этиши лозим.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 12:18, 05.12.2016.
Ўқилди: 7115 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5661]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2907]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2781]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2505]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1837]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1825]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1791]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1664]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1484]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1468]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик