«Шанхай Шеньхуа» клуби президенти Ву Хяохуининг хабарига кўра, «Бока Хуниорс» ҳужумчиси Карлос Тевес хитойликларнинг таркибига ўтишга яқин.
«Биз бу трансфер борасида жуда кўп меҳнат қилдик ва ижобий натижага яқинлашдик» - деди президент.
Goal.com хабарига кўра, Хитой клуби Тевесга йилига 40 млн евро маош тўлашга тайёр. Агар бу иш амалга ошадиган бўлса, у дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
32 ёшли футболчининг «Бока» билан тузган шартномаси 2018 йилгача амал қилади. Аргентина чемпионатининг жорий мавсумида Тевес 9 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урган ва 3та голли узатмани амалга оширган.