"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос жамоада футболчилар солиқни яшириш ҳақида гаприлмасликларини маълум қилди.
Аввалроқ, жамоа футболчилари Криштиану Роналду, Пепе, Фабиу Коэнтрау ва Лука Модрич солиқни яширганликда гумон қилинган эдилар.
"Мен Криштиану Роналду билан кўп мулоқот қиламан, аммо солиқларни тўламаслик мавсзусида гаплашмаймиз. Бу мавзу - юқоридаги ҳужжатларда исмлари келтирилган ҳар кимнинг шахсий иши. Бундай нарсалар жамоада муҳокама қилинмайди", - дейди Рамос.