Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ўзбекистон таэквондочилари жаҳон Кубогида 34 медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси Беларусдаги халқаро турнирда ғолиб бўлди.

2−4 декабрь кунлари Минскда (Беларусь) анъанавий «МДҲ Очиқ Кубоги — таэквондо ITF бўйича жаҳон Кубоги» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди, дея хабар қилди Миллий таэквондо ITF асоциацияси «Газета.uz"га.

Мусобақаларда дунёнинг 19 мамлакатидан — Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Чехия, Эстония, Финляндия, Германия, Қирғизистон, Қозоғистон, Шимолий Корея, Латвия, Молдова, Россия, Словакия, Тожикистон, Туркманистан, Украина, Уэльс ҳамда Ўзбекистоннинг 47 вакилини ўз ичига олган 1,2 мингдан зиёд спортчилар иштирок этди.

Турнир якунларига кўра, миллий терма жамоа 34 медал — 17 олтин, 1 кумуш, 16 бронза билан умумий ҳисобда биринчи ўринни қўлга киритди.

Туль (техник комплекслар) йўналишида Жавлонбек Асқаров (3 дан), Заргуна Аҳрорқулова, Александр Четвереков, Фарангиз Алиева (1 дан), Олег Шегай (1 дан) ва Владимир Ли (1 гип) олий ўринни эгаллади. Дмитрий Пак (1 дан), Зуҳра Эргашева (2 дан), Қудрат Мирзабоев (3 дан), Ойгул Болат, Евгений Ким ва Денис Ким бронза медалини қўлга киритди.

Масоги (спарринг) дастурида Жасурбек Салимов (45 кг), Малика Чориева (58 кг), Рухсонабону Саидова (29 кг), Беҳруз Саидов (85 кг), Заргуна Аҳрорқулова (29 кг), Александр Четвереков (40 кг), Маҳфуза Жумабоева (40 кг), Камронбек Тоҳиров (40 кг) биринчи ўринни эгаллади. Мусобақа «кумуш"и Сабина Маҳманазарова (35 кг) томонидан қўлга киритилди. Бахтиёр Исраилов (78 кг), Абдуазим Исраилов (85 кг), Камронбек Ёқубова (57 кг), Муҳаммаджон Умаров (51 кг), Гулжон Бахромова (46 кг), Нафиса Усмонова (23 кг), Шохруҳ Сатторов (71 кг), Дай Лун (40 кг), Игорь Ким (57 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон термаси эркаклар ўртасида жамоавий спарринг йўналишида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди, ёшлар эса мазкур тоифада учинчи ўринни эгаллади.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 17:25, 07.12.2016.
Ўқилди: 7673 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.