"Реал" клубининг собиқ президенти Рамон Кальдерон "Арсенал" ҳужумчиси Алексис Санчес Испания чемпионатига қайтмайди деган фикрда эканини айтди.
Футболчи 2011 - 2014 йилларда "Барселона"да ўйнаб, кейин "Арсенал" клубига ўтиб кетган эди.
"Алексис Испанияга қайтмаса керак. "Реал"? Менимча клуб айни пайтда тарнсферлар ҳақида ўйламаяпти. Бунга ҳали жуда эрта. Май ёки июнь ойларида трансферлар ҳақида ўйласа бўлади.
Умуман олганда, Санчес жуда зўр футболчи. Уни кўплаб клублар ўз сафида кўришни истайди" - деди Кальдерон talkSPORT хабарида.