«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли Италия чемпионатига қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди.
«Мен кўпроқ ўйин амалиётига эгаман, шунинг учун ҳам кўп гол урмоқдаман. Ўтган мавсумда жароҳат туфайли деярли майдонга тушмаган эдим.
Айни пайтда Месси ва Роналду билан тенглаша оладиган футболчи йўқ. Агар диққат эътиборимни ўйинга қаратсам, жароҳат олмасам, мен ҳам «Олтин тўп»ни ютиб олиш имкониятига эга бўламан.
Мен «Интер»да ўйнаган бўлсам-да, ҳар доим «Милан»га мухлислик қилганман. Агар Италияга қайтсам, фақат «Милан»да ўйнайман. Аммо, айни пайтда Франция чемпиони бўлишни истайман. Келажак ҳақида эса мавсум охирида гаплашамиз» - деди Балотелли.