"Эвертон" ҳужумчиси Ромелу Лукаку ёзда уни АПЛнинг бир нечта клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганларини айтди.
Ёзги трансферлар чоғида миш-мишлар бельгиялик футболчини "Челси" ва "Ювентус" билан боғлаган эди.
"Алдамайман, ёзда мени АПЛ клуби сотиб олмоқчи бўлган эди. Аммо "Эвертон" ходимлари менга ҳеч ким сотилмаслигини билдиришди. Германия, Испания ва Италия клубларидан таклиф тушса - рад қилмайман. Аммо бир нечта шартлар билан. Энг муҳими - менга ишонадиган мураббий керак. Сени захира ўриндиғи кутиб турган бўлса, у ерга ўтишнинг керакги йўқ", - дейди Лукаку.