Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Топганини ота-онасига берадиган эронлик Сардор Азмун

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий терма жамоасидаги ўйинлари орқали ўзбекистонлик футбол мухлисларига таниш бўлган Сардор Азмун 5 йил муқаддам Россияга кўчиб ўтганди. Мана шу муддат ичида у бирорта нашр билан суҳбатда бўлмаган, асосан клуб матбуот хизматига кичик интервьюлар берган.

Россиянинг «Р-Спорт» наши илк марта Азмун билан суҳбат уюштирди ва бир қатор қизиқарли саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида «Атлетико», «Бавария» каби клублар дарвозасига гол ура олган ҳужумчи томонидан билдирилган фикрлар билан танишиш мумкин.

«Россияга отам ва онам билан кўчиб келдим. Опам, унинг турмуш ўртоғи ва бобом Эронда қолди. Вақти-вақти билан бизни кўргани келиб туришади. Ота-онамга Россия ёқади, улар Эронга қайтишни истамайди. Менга Эрон ёқади, бироқ Россияда яшаш яхшироқ».

«Ота-онамнинг ишлашини хоҳламайман. Мен туғилган шаҳарда отам волейбол клубини бошқарган. Унга ҳурмат билан муносабатда бўлмаганларидан кейин, ишламаслигини сўрадим. Ишлаб топган пулларимнинг ҳаммасини уларга бераман».

«Ўйинларимни кўриш учун баъзида 20—30 нафар қариндошларимни таклиф қиламан. ‘Атлетико’га қарши ўйинимизни кўриш учун барча яқинларим Ростовга келди. Уларнинг ташрифидан хурсанд бўламан. Менинг ажойиб оилам бор».

«Россия ва Эрон бир-биридан тубдан фарқ қилади, маданиятда фарқ 90 фоиз дейишим мумкин. Эронда одамлар жуда очиқ. Улар ҳис қилаётганини бошқалар билан бўлишишни истайди. Россияда эса ҳаттоки бахтли инсонлар ҳам буни баҳам кўрмайди. Эронда одамлар кўпчилик бўлиб улфатчилик қилади, Россияда буни кўрмадим».

«Динимни бу ерда ҳурмат қилишади — бу энг муҳими. Мен ҳам ўзгаларни ҳурмат қиламан. Мен учун инсоннинг қайси динга итоат этиши муҳим аҳамиятга эга эмас».

Эронлик футболчи Ашкан Дежага «Вольфсбург» шарафини ҳимоя қилаётганида Исроил сафарига боришдан бош тортган. Журналист шу савол билан Азмунга мурожаат қилди:

«Ҳа, Эрон ва Исроил муносабатлари яхши эмас. Аммо мен бундай қилмаган бўлардим. Менинг исроиллик дўстим бор — Бибрас Натхо. Уни ҳурмат қиламан, ажойиб йигит. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабат бизга таъсир қилмайди».

«Мен Яратганга ишонаман, бу менинг шахсий ишим. Бошқаларни сўроқ қилмайман, сизнинг мусулмон, христиан ёки бошқа дин вакили эканингиз муҳим эмас. Муҳими яхши инсон бўла олиш. Мусулмон бўла туриб ёмон бўлиш бу нимаси? Мен шунинг учун ҳам яхши бўлишим шарт. Христианларда ҳам шундай».

«Онам назорат қилишни ёқтиради. Мен учун қайғуради, чунки унинг ягона ўғлиман. Менга бирор нарсани таъқиқламайди, шунга қарамай ҳар бир гапига қулоқ тутаман».

«Эронда футбол ва футболчиларни қадрлашади. 100 минг одам келадиган ўйинларимиз бор, шеригингни ҳам эшита олмай қоласан. Россияда буни кўрмадим».

Сардор Азмунни Instagram тармоғида 1,3 миллион обуначи кузатиб боради. Бу борада у биринчи рақамли футболчи.

«Яқин дўстим Меҳди Таремининг кузатувчилари меникидан бироз камроқ. Унинг нима учун ҳали ҳам Эронда ўйнаётганини тушунмайман. Европага кетишини истардим. Имкони бўлади, албатта. 24 ёшда. Алиризо Жаҳонбаҳш ҳам шундай».

«Эрон миллий терма жамоасидаги биринчи учрашувим жуда расво кечган. Черногория билан ўйнагандик. Жаҳон Чемпионати арафасида бўлгани учун қўлларим қалтираб турган, ҳаяжонланганман».

«Эрон термасида ҳар бир футболчи муҳим. Биринчи навбатда жамоа туради. Шунинг учун Осиёда энг яхшимиз. Ўйинчилар жамоага ёрдам бериш учун ҳамма нарсага тайёр. Мен асосий футболчи эмасман, ўйнамай қолсам, ўрнимда яхшироқ кимдир ҳаракат қилаётганига ишонаман».

«Артуро Видаль, Алексис Санчес, Клаудио Браво майдонда бор пайтда Чили терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Осиёда иқтидорлар кўп. Масалан, Бразилия ҳам биз каби ўйнайди. Нега энди уни юта олмаслигимиз керак? Мураббийлар айтганини тўлиқ бажара олсак, буни уддалаш мумкин», — деди ўзига ишонадиган Сардор Азмун.

Маълумот учун, футболчининг хизмати билан айни вақтда «Ливерпуль» клуби қизиқиб қолган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:52, 09.12.2016.
Ўқилди: 17811 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.