«Ливерпуль» ҳимоячиси Жоэль Матип Камерун терма жамоаси таркибида Африка кубогида иштирок этмайдиган бўлди.
Футболчи 2015 йилда миллий терма жамоадаги ички муҳитни танқид қилганидан буён чақирилмай қўйганди.
Африка миллатлари кубоги 14 январдан 5 февралгача Габон мамлакатида ўтказилади. Бироқ футболчи унда иштирок этишдан воз кечди.