"Шахтер" ҳимоячиси Дарио Срна клубдан қишки трансферлар чоғида уни "Барселона"га қўйиб юборишларини сўради.
"Барселона" январь ойи бошида 34 ёшли футболчини қўшиб олмоқчи. Аввалроқ Срна "Барселона" билан 1 ярим йиллик шартномани келишиб олиб, расмий таклиф кутаётгани хабар қилинган эди.
Бундан ташқари футболчи "Шахтёр" президенти Ринат Аҳмедов уни "Барселона"га текинга қўйиб юборишини айтган эди.