"Милан" ҳимоячиси Иньяцио Абатенинг фикрича, миланликлар ҳужумчиси Жанлука Лападула феъли ва ишга муносабати билан жамоа афсонаси Женнаро Гаттузони эслатади.
"Лападула - жамоанинг ҳатто энг тажрибали ўйинчилари учун ҳам ўрнакдир, чунки унинг қатъияти ва ўзини кўрсатиш истаги ажабланарлидир. Лупадула ҳам Гаттузо ясалган хамирдан қилинган: у жамоа учун ҳолдан оойгунча ишлашга тайёр. Унинг сафимизга қўшиб олиниши аъло қарор бўлган", - дейди Абате.
26 ёшли Лападула А сериянинг 9 учрашвида 4 гол урган.