«Тоттенхэм Хотспур» ҳужумчиси Сон Хён Мин АПЛ 15-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Болалигимда «Манчестер Юнайтед» таркибидаги кореялик машҳур футболчи Пак Жи Сун ўйинларини томоша қилардим. У туфайли жуда кўплаб кореяликлар «МЮ» ўйинини томоша қилган. Ёшлигимда мен ҳам уларни ўйинини кўрганман. Шу тариқа «МЮ»га қарши ўйнаш – орзум бўлган.
Бизда уч очкога эга бўлиш учун яхши имконият бор, чунки яхши формадамиз. «МЮ» жуда зўр жамоа, бизга қийин бўлиши аниқ, бироқ ғалабадан умидвормиз» - деди Сон клубнинг расмий сайти хабарида.