«Лас-Пальмас» яримҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг ҳаётида йўл қўйган хатолари ҳақида гапириб берди.
«Ишлаб топган пулларимни икки йил ичида машиналар, тунги клублар ва сохта дўстларга сарфлаб юборганман. Мен қашшоқ оилада ўсганман, шунинг учун ҳам кўп пулга эга бўлгач, ўзимни бошқара олмаганман.
Жуда кўп нарсадан афсусдаман. Ёшлигимда ўз устимда кўп ишламадим, фақат қобилиятимга таяндим. Ваҳоланки, бу нотўғри йўл бўлган.
Мен кўпроқ меҳнат қилишим шарт эди. Аммо ўша пайтда пул ва шуҳратга кўмилган эдим. Шаҳарнинг эгасига айлангандим» - деди Боатенг Marca хабарида.