«Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин Италия чемпионатидан ўрин олган «Торино» (3:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини баён қилди.
Футболчи ўйинда 2та гол урган эди.
«Бу «Ювентус» учун махсус ғалаба бўлди. Биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик ва қийин аҳволда қолдик. Бироқ, ҳисобни тенглаштиргач, вазиятни қўлга олдик. Биз жуда муҳим ғалабага эришдик, энди «Рома» клубига қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз» - деди Игуаин Premium Sport хабарида.