Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

UzReport TV ЕЧЛ ва ЕЛ плей-офф қуръасини жонли эфирда намойиш қилади

Баҳо:
+ | -

Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси плей-офф баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан соат 16:00да Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан плей-оффга йўл олган 16 жамоаси ўз рақиблари номини билиб олишади.

Эслатиб ўтамиз Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуйидаги жамоалар йўл олишган: «Арсенал», «Лестер», «Манчестер Сити» (учаласи – Англия), «Атлетико», «Барселона», «Реал», «Севиля» (тўртталаси – Испания), «Боруссия» Дортмунд, «Бавария», «Байер» (учаласи — Германия), «Ювентус», «Наполи» (иккиси — Италия), «Монако», "ПСЖ" (иккиси — Франция), «Бенфика», «Порту» (иккиси – Португалия).

Соат 18:00да эса Европа Лигаси 1/16 босқичига қуръа ташланади.32 жамоа жуфтликларга бўлиниб, 16та жуфтлик ҳосил қилишади.

Европа Лигаси плей-офф босқичига чиққан жамоалар номи:

АПОЭЛ (Кипр), «Аякс» (Голландия), «Бешиктош», «Усмонлиспор», «Фенербахче» (барчаси – Туркия), «Генк» (Белгия), «Зенит» (Россия), «Копенгаген» (Дания), «Лион», «Цент-Этен» (иккиси – Франция), «Рома», «Фиорентина» (иккиси – Италия), «Спарта» (Чехия), «Тоттенхем» (Англия), «Шалке» (Германия), «Шахтер» (Украина), АЗ (Голландия), «Андерлехт», «Гент» (иккиси – Белгия), «Астра» (Руминия), «Атлетик», «Вилярреал», «Селта» (барчаси – Испания), «Боруссия» Менхенгладбах (Германия), «Краснодар», «Ростов» (иккиси– Россия), «Легия» (Польша), «Лудогоретс» (Болгария), «Манчестер Юнайтед» (Англия), «Олимпиакос», ПАОК (иккиси – Греция), «Хапоэл» Беер-Шева (Исроил).

Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигасига қуръа ташлаш маросими "УзРепорт ТВ" телеканалида жонли эфирда намойиш қилинади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 15:18, 12.12.2016.
Ўқилди: 12881 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик