Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бобур Юлдашев: "Келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз"

Баҳо:
+ | -

Бугун қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Бобур Йўлдашев клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Осиё Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоалар бўлмайди. Шу сабабли биз ўрин олган гуруҳдаги рақибларни осон демаган бўлардим. Аммо шуни таъкидлай оламанки, “Локомотив” 2016 йилги Чемпионлар Лигасида жуда катта тажриба тўплади ва эндиликда бу йил ўрганган жиҳатларимизни келаси мавсумда амалда янада яхшироқ қўллашга уринамиз.

Бу йил кўрдик, ҳар қандай жамоа билан ўйнаса ва ғалаба қозонса бўлар экан! Демак, келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз. Менимча, барчамиз бир мақсад йўлида аҳил жамоа бўлган ҳолда буни албатта уддалай оламиз, - дейди маҳоратли ҳимоячи.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 18:30, 13.12.2016.
Ўқилди: 7406 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.