"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 17 турида "Манчестер Сити"га қарши учрашув олдидан ҳамкасби Хосеп Гвардиола ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Гвардиола фаолиятини "Барселона"да бошлаган, мен эса - академияда. Бу иккита бир хил нарса, аммо айтишим керакки, у бошидан ҳаммасини қойилмақом бажарди ва футболдаги нг ҳурматли мураббийлардан бирига айланди. У "Барселона"да ўйнаганида унга Йохан Криуфф таъсир ўтказган. Хосепда мураббийлик учун муҳим бўлган қатъият бор
Ўйин фалсафалармиз ўхшашлиги тўғри. У ҳам ўз жамоасини ҳаракатчан бўлишини истайди. Гвардиола мени қойил қолдирадими? Ҳа, албатта", - дейди Венгер.