Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

Лола Каримова-Тиллаева ХОҚ томонидан «Аёллар ва спорт» дипломи билан тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Лола Каримова-Тиллаева Халқаро олимпия қўмитаси томонидан «Аёллар ва спорт» дипломи билан тақдирланди. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

«Мен Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ‘Аёллар ва спорт’ дипломи билан тақдирланганимдан ниҳоятда хурсандман. Ушбу шарафли диплом спорт соҳасида гендер тенгликни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун тақдим этилди.

Спортни хотин-қизлар орасида оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишларимизга шундай юқори баҳо берилгани учун Халқаро олимпия қўмитаси ва унинг президенти Томас Бахга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман», — дейилади хабарда.

«Шуни мамнуният билан таъкидламоқ лозимки, бугунги кунда ўнлаб иқтидорли ўзбекистонлик спортчи аёллар нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон спортининг халқаро миқиёсидаги нуфузини янада оширишга ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшмоқдалар. Бизнинг гимнастика федерациямиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўзбек спортининг ривожига хизмат қилиб, спортчиларимизнинг келажакдаги ғалабалари учун замин яратишига ишонаман», — қўшимча қилди Лола Каримова-Тиллаева.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:20, 18.12.2016.
Ўқилди: 10185 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик