«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду клублар ўртасидаги ЖЧ финалида «Кашима Антлерс» (4:2) дарвозасига учта тўп киритди.
Натижада 31 ёшли ҳужумчи аввалроқ Қитъалараро кубок финалида хет-трикка эришган Пеле натижасини такрорлади.
Эслатиб ўтамиз, Қитъалараро кубок кейинчалик клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига айлантирилган эди.