Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Эрон Марокаш билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий терма жамоаси Марокаш билан ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди. Учрашув 6 январь куни БААнинг Дубай шаҳридаги "Ал-Айн" клубига тегишли стадионда ўтказилади.

Мазкур ўртоқлик ўйини учун йиғинни Карлос Кейруш 2 январь куни бошлайди. Форслар 23 март куни сафарда Қатар, 28 март куни Теҳронда Хитойга қарши бўладиган ўйинларга тайёргарликни кўзлаб ўртоқлик ўйинини ўтказишмоқда.

Марокаш эса 2017 йилнинг 14 январь - 5 февраль кунлари Габон давлатида бўладиган Африка миллатлар кубоги учун тайёргарлик кўрмоқда. Марокашликлар "С" гуруҳида Кот-д'Ивуар, Конго ДР ва  Того билан баҳс олиб боришади.

ЖЧ-2018 Осиё минтақасидаги саралашда Эрон терма жамоаси 11 очко билан гуруҳ карвонбошиси бўлиб турибди. Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи, Ўзбекистон эса 9 очко билан 3-ўринни банд этган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин бир кун олдинга сурилди ва 12 июнь куни бўлиб ўтадиган бўлди.

Манба: tasnimnews.com
Киритилди: 12:46, 19.12.2016.
Ўқилди: 11438 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик