Клублар ўртасидаги ЖЧ финалидан ўрин олган «Реал» - «Кашима Антлерс» ўйинида қизиқ ҳодиса юз берган эди.
Ҳисоб 2:2 бўлиб турганида, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида «Реал» ҳимоячиси Рамос рақибнинг қарши ҳужумини қоидабузарлик билан тўхтатиб қолди. Натижада ҳакам унга сариқ карточка кўрсатиш мақсадида қўлини чўнтагига солди, бироқ биро ўйланиб турди ва буни амалга оширмай, жарима тўпи белгилади. Ваҳоланки, бу Рамоснинг иккинчи сариқ карточкасига айланиб, у майдондан четлатилиши лозим эди.
Ўйиндан сўнг замбиялик ҳакам Жанни Сиказве нима учун бундай қарорга келгани ҳақида гапирди.
«Мен ва ёрдамчим орасида алоқа жуда ёмон эди. Рамос қоидани бузган пайтда, у менга футболчи сариқ карточкага лойиқ эмас деб айтган, аммо мен яхши тушунмай, лойиқ бўлса керак деб, қўлимни чўнтагимга солдим. Бироқ у такрор хабар бериб, ҳаммасини тўғирлади. Бу фақат англашилмовчилик эди» - ддеи ҳакам AS хабарида.
Эслатиб ўтамиз, қўшимча вақтда «Реал» яна 2та гол уриб, ғалабани қўлга киритган эди.