Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

2017 йилги Ўзбекистон Суперкубоги беллашуви ўтказилмайди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлмайди. Бу ҳақда мамлакат Профессионал Футбол Лигаси раҳбари Фарҳод Магомедов 2017 йилги мавсум учун қуръа ташлаш маросимида айтиб ўтди.

«2017 йил Суперкубок ўйини ўтказилмайди. Чунки ‘Локомотив’ ҳам чемпион бўлди, ҳам кубокни олди. Шу боисдан ўйинга қизиқиш бўлмаса керак», — деб айтиб ўтган Фарҳод Магомедов.

Ўзбекистон чемпиони бўлган футбол клубига Мираброр Усмонов ёрдамида олиб келинган қимматбаҳо металли кубок топширилади

ПФЛ раҳбари Олий Лига ёки Ўзбекистон Кубогининг қизиқиш катта бўлмаган ўйинлари ўтказилиши ёки йўқлиги борасида фикр билдирмаган. Ўзбекистон Суперкубогига қизиқиш бўлмайди деб ўйлашга нима сабаб бўлгани ҳам очиқланмаган.

Қайд этиш керак, 2016 йилги Ўзбекистон Суперкубоги Ўзбекистон футзал термасининг Жаҳон Чемпионатига йўл олиши масаласини ҳал қиладиган Ироққа қарши ўйини куни, аниқроғи, 2016 йилнинг 17 февраль санасида бўлиб ўтганди. Ўша куни Ўзбекистон — Ироқ ўйини учун чиқарилган барча чипталар сотилиб, «Ўзбекистон» мажмуасига кира олмай қолган мухлислар ҳам топилган. «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган Суперкубок ўйинида эса стадионнинг ўндан бири ҳам тўлмаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси 2017 йилги мавсум учун регламент тузиб чиқмаган. Шунга қарамай, чемпионат учун қуръа ташлаш маросимини ўтказиб улгурди. Ташкилот раҳбари эса Суперкубокни регламентга асосланмасдан йўқ қилди. Аниқроғи, регламент катта эҳтимол билан шу қарор асосида ўзгартирилади.

ПФЛнинг 2016 йилги мавсум учун тузилган регламентида мамлакат чемпионлиги ва кубоги 1 та жамоага насиб қилса, у ҳолда Суперкубок учун олтин ва кумуш медални қўлга киритган жамоалар кураш олиб бориши кўрсатилган.

2016 йилги мавсум аввалида Ўзбекистон Суперкубоги учун беллашув ўтказилиб, унда мамлакат чемпиони «Пахтакор» Ўзбекистон Кубоги ғолиби «Насаф»га қарши майдонга тушганди. Беллашувда Артур Геворкян томонидан урилган ягона гол «Насаф»га ғалаба келтирганди. Ундан олдинги мавсум эса «Локомотив» Суперкубок ўйинида «Пахтакор» дарвозасига 4 та гол урганди.

Регламент бўйича 2017 йилги мавсумда ҳам Суперкубок ўйини ўтказилганида, унда «Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари ўзаро тўқнаш келиши керак эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:13, 20.12.2016.
Ўқилди: 11101 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.