"Тоттенҳэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз иши ва профессионал орзулари билан ўртоқлашди.
"Орзумиз - АПЛда чемпион бўлиш. Бу биз учун биринчи даражали мусобақа.
Мен бу ерда ҳақиқатан бахтиёрман: мен, менинг штабим ва менинг оилам. Биз ўимизга ишлаш учун барча шароитлар муҳайё қилинган жойдамиз. Бу кўплаб мухлисларга эга катта клуб. Бу айнан юқори чўққиларга чиқиш мумкин бўлган клуб.
Аммо биз қўл қовуштириб турмаслигимиз керак, чунки "Челси", "Манчестер Сити", "Ливерпуль" каби клаблар мавсумлар оралиғида кучайиб олишди. АПЛда кураш бу мавсумда янада кескин тус олиши аниқ. Каата клублар кучайишмоқда, аммо биз ҳам ўзимизга ишонамиз", - дейди Почеттино.
"Тоттенҳэм" 16 турдан сўнг 33 очко жамғарган ва етакчи "Челси"дан 10 очко ортда қолмоқда.