Бир йўла икки нафар португалиялик футболчи «Барселона»нинг қизиқишлари доирасига тушди. Каталония клуби «Манчестер Сити»нинг 31 ёшли ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ва «Челси»нинг 26 ёшли вингери Педру Нетуни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.
«Кўк-анорранглилар» келаси ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришга умид қилишмоқда ва ҳар икки футболчи бунинг учун мос номзод сифатида кўрилмоқда. Силва жамоага эркин агент мақомида келиши мумкин — у «шаҳарликлар» билан тугаётган шартномасини узайтирмоқчи эмас. Transfermarkt портали томонидан 60 миллион еврога баҳоланган Нету эса, агар «Челси» жорий мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, жамоадан кетиш ҳақида ўйлаб кўриши эҳтимолдан холи эмас.













