Ўзбекистонлик футболчи Япониянинг "Жубило Ивата" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда футболчининг агенти Санъат Шарипов ўзининг твиттери орқали хабар тарқатди.
Ўтган мавсумни "Насаф" сафида ўтказган ярим ҳимоячи япон клуби билан 2+1 кўринишида шартномага имзо чекди.
Шу тариқа, Фозил Мусаев Япония чемпионатида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланди.
"Жубило" Япония чемпионатининг якунланган мавсумида 13-ўринни эгаллаганини қайд этиш лозим.