Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

"Навбаҳор" йиғинни бошлади, таркибда ўзгаришлар бор

Баҳо:
+ | -

Бугун "Навбаҳор" аъзолари Наманганда тўпланиб, 2017 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишди.

Наманганда ташкил этиладиган дастлабки йиғин 28 декабрь куни якунига етади. Дастлабки кунги машғулот давомида футболчилар бош мураббий Илҳом Мўминжонов бошчилигида “Марказий” ўйингоҳнинг югуриш йўлакчасида жисмоний ҳолатни тиклаш билан боғлиқ машқларни бажаришди.

Бугунги машғулотда 19 нафар футболчи иштирок этди. Маҳоратли ярим ҳимоячи Акрам Баҳриддинов жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини ўтказаётганлиги сабабли машғулотларга кейинроқ қўшилади.

Жамоадаги ўзгаришлар хусусида гап кетганида, дарвозабон Акмал Ортиқовни жамоа сафига қайтганлигини эътироф этиш жоиз. Мавсумнинг биринчи ярмини “Навбаҳор”да ўтказган Ортиқов иккинчи давра бошланиши арафасида “Олмалиқ” клубига ўтишга мажбур бўлганди. Мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй бергач Акмал яна "Навбаҳор"га қайтди. Бундан ташқари таркибга “Пахтакор” ёшлар жамоаси аъзоси Равшан Хурсанов қўшилди. 2016 йилги мавсум давомида ёшлар биринчилигида қатнашган футболчи ўз ҳисобига 12 та гол ёзиб қўйганди. Жорий йилги мавсумни биринчи лига жамоалари сафида ўтказган яна бир дарвозабон Амир Эргашев ҳам машғулотларга қўшилди.

Шунингдек, ёшлар сафида тўп сурган ёшлар ҳам йиғинда қатнашишни бошлашди. Айни пайтда таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар ҳам музокаралар олиб борилаётганлигини қўшимча қилиш лозим. Музокара ўтказилаётган ўйинчилар билан бир қарорга келингач, улар таркибга қўшилишади.

Жамоа мураббийлар штабига Анвар Солиев ва Шерзод Шарипов ҳам қўшилишганлигини айтиб ўтиш жоиз. Наманган футболи тарбияланувчиси бўлмиш Анвар Солиев мухлисларимизга яхши таниш. Сўнгги йилларда “Пахтакор”да фаолият юритган Солиев мавсум бошида бир нечта ўйинда ҳам майдонга тушганди. Кейинчалик эса Анвар мураббийлик фаолиятини бошлаб, жамоа мураббийлар штабидан жой олганди. Бундан бир неча йил олдин футболчилик фаолиятини тамомлаган Шерзод Шарипов ҳам ўз вақтида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган. Шарипов 2016 йилги мавсум давомида Тошкентнинг “Спартак” жамоасида мураббий сифатида ишлаб келаётганди.

Мураббийлар қарорига кўра 2016 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчиларга жавоб берилди. Айнан шу сабабли дастлабки йиғинга Артур Парванов, Александр Корнейчук, Руслан Вагапов, Мурод Тўйчибоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Владислав Нуриев, Владислав Алексинлар жалб этилишмади.

Жамоанинг дастлабки кунги йиғинида қатнашган футболчилар рўйхати.
Дарвозабонлар: Ортиқов Акмал, Маматхонов Мирзоҳид, Эргашев Амир;
Ҳимоячилар: Шамсиддинов Тоҳир, Мамазайитов Азизбек, Бойдедаев Илҳомжон, Олимжонов Жавоҳир, Каримов Ғолиббек, Юнусов Ҳожиакбар;
Ярим ҳимоячилар: Маҳмудов Алишер, Алиев Аъзам, Жабборов Дилшод, Шарофиддинов Билол, Жўраев Ғайрат, Исоқжонов Исломбек;
Ҳужумчилар: Аббосов Шоҳжаҳон, Абдуллаев Абдумалик, Алибоев Илҳомжон, Хурсанов Равшан.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:40, 21.12.2016.
Ўқилди: 10656 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3649]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2777]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1962]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1841]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1794]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1528]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1512]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1430]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1411]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1287]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.