Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Бош вазир виртуал қабулхонасига мурожаатдан кейин «Бунёдкор» икки ўсмирни ўз футбол мактабига олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон бош вазири виртуал қабулхонасига спортга оид 1100 та мурожаат келиб тушгани айтилганди. Уларнинг айримлари ўз ечимини топгани ҳақида «Спорт» газетаси «Дарё»га маълумот берди.

Мисол учун, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар Саидбек Ҳожиматов ва Назирбек Эргашев «Бунёдкор» футбол мактабида шуғулланиш истагини билдирган. Мурожаат клуб раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқилиб, улар жамоа қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби машғулотларига қабул қилинган.

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида истиқомат қилувчи Раъно Худоёрова фарзандининг «Бунёдкор» клуби билан халқаро мусобақаларга чиқишида ёрдам сўраган. Унинг мурожаати ижобий ҳал қилиб берилган.

Аввалроқ Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев интервью бериб, мурожаатларга асосли жавоб бериш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясида махсус штаб ташкил этилгани ҳақида айтиб ўтганди. Ишчи гуруҳ аъзолари эрталаб 8 дан 11 гача махсус қабулларни ташкил этмоқда. Улар орасида ЎФФ бош котиби, терма жамоалар маркази ва ПФЛ директорлари, ҳуқуқшунослар бор.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:51, 22.12.2016.
Ўқилди: 8857 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.