Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Фенербахче» Мусса Соу учун тескари рақамли футболка тайёрлади

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» жамоаси ҳужумчиси Мусса Соу яқинда «МЮ»га қарши ўйинда чалқанча зарба орқали супергол урганди.

Клуб бу гўзалликни ўзига хос тарзда нишонлади. Яъни турклар қойилмақом ғоя - хатти-ҳаракатни амалга оширишди.

Ҳа, «Фенербахче»да ўз сўзига эга Мусса Соунинг Европа Лигаси доирасидаги учрашувда Жозе Моуриньо жамоаси - «Манчестер Юнайтед» дарвозасига йўллаган ўта чиройли голи бутун қитъага овоза бўлганди. Мисол учун, голландиялик ҳимоячи Дэйли Блинд ўша учрашувдан сўнг ғаши келганиданми, алам аралаш шундай деди: «Ишонтириб айтаманки, Сов қанча уринмасин, бундан кейин шундай зарба билан бошқа гол уролмайди. Ҳеч қачон!»

Мана, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, голландиялик футболчининг фикр билдиришда шошилгани, яъни қаттиқ янглишгани маълум бўлди. Зеро, сенегаллик голеадор Туркия чемпионатида ҳам қиёси кам гол муаллифига айланди. У бу сафар тўпни ўз устидан ошириб тепиш билан «Ризеспор» клуби дарвозабонини хижолатда қолдирди.

Ақлга сиғдириш қийин - қисқа вақт ичида акробатик усулда 2та гол уриш-а... Эҳ, Соу буни қандай уддалаяпти? Кўринишидан, клуб ходимлари ҳам айнан шу савол устида бош қотирдилар, шекилли. Якунда турклар ажойиб ғояда тўхташди - Мусса Соунинг чалқанча зарбалари шарафига, унинг бу иқтидорини янада улуғлаш-билдириш мақсадида махсус футболкаларни сотувга чиқаришди. Ажабтовурлик шуки, уларда рақамлар ва фамилиялар тескари кўринишда.

Яна бир гап - Мусса Соу ҳозиргача Туркия миллий чемпионатида айтарли самарадорлик қайд этолмаяпти - атиги 4та гол. Европа Лигасида ҳам «қизил иблислар» дарвозасини ўққа тутгани бўйича жимиб қолди. Лекин шу саноқли голлари ортидан жорий мавсум тарихига кириб улгурди. «Фенер» эса антиқа иши билан тилга тушди - қойил!

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:36, 22.12.2016.
Ўқилди: 6449 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.