Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Кун аҳмоқлиги. «Стяуа» ўз номидан маҳрум бўлади

Баҳо:
+ | -

Руминиянинг апелляция суди «Стяуа» клубининг номини армиянинг рухсатисиз ишлатилишини тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди.

Армия спорт клуби «Стяуа» хўжайини Жижи Бекали устидан бир неча бор судга шикоят қилиб, клуб номини ўзгартириш ва бу номдан 2004-2014 йиллар давомида ноқонуний фойдалангани учун 37 млн евро миқдорида моддий зарарни ундириб беришни талаб қилган эди.

Гап шундаки, 50 йил давомида «Стяуа» клуби ҳарбийларга тегишли бўлган. 1998 йилда эса хусусий клубга айлантирилган, бироқ номи ва эмблемасини сақлаб қолган. 2004 йилда Бекали клубни сотиб олгач, ҳарбийлар уни судга бериб, клуб номи ва эмблемасидан ноқонуний фойдаланганликда айблаган.

Аввалроқ, мамлакатнинг энг номдор клуби 1998 йилгача қўлга киритилган барча совринлардан (хусусан, 1986 йилда қўлга киритилган Европа чемпионлари кубоги ва Суперкубокдан) маҳрум қилиниши, номи ва эмблемаси ўзгартирилиши ҳақида хабарлар чиққан эди.

Энди «Стяуа» клуб номини ишлатиш учун Ички ишлар вазирлигидан рухсат олиши ёки бу номдан ва эмблемадан воз кечишига тўғри келади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 14:49, 22.12.2016.
Ўқилди: 8068 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.