Кириш Регистрация

«Реал» раҳбарияти ғалабаларни Криштиану Роналду услубида нишонлайдиган Шаҳрам Ғиёсов билан алоқага чиқди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсовга «Реал» вакиллари миннатдорчилик изҳор қилди. Бу ҳақда боксчи News Arena газетасига берган интервьюсида таъкидлаб ўтган.

Тадбиркор Бекзод Ортиқов газетанинг 15 декабрь куни чоп этилган сонида Шаҳрам Ғиёсовга мурожаат қилиб, Криштиану Роналдунинг гол нишонлаш услубидан фойдаланиши унга футболчининг ўзи билан суҳбатлашиш имконини бергани ёки йўқлигига қизиққан.

«Шахсан Роналду билан суҳбатлашишнинг имкони бўлмади. Мадриднинг ‘Реал’ клуби вакиллари алоқага чиқишди», — деб айтиб ўтган Шаҳрам Ғиёсов.

«Жамоамиз аъзосига тегишли услубни энг нуфузли мусобақа — Олимпиадада қўллаб, бизга бўлган ҳурматингни намойиш этдинг. Бундан жуда бахтиёрмиз. Ўйлаймизки, сен билан учрашиш насиб этади. Бу йўлда имкониятни ишга соламиз», — деб «Реал» томони Шаҳрам Ғиёсовга миннатдорчилик билдирган.

Шаҳрам Ғиёсов, шунингдек, футболни яхши ўйнай олишига ойдинлик киритган.

Боксчи саволга жавобида «Реал»дан ким ва қачон алоқага чиққанига ойдинлик киритмаган. «Реал» томонидан билдирилган фикрлар телефон орқали суҳбатда айтилганми ёки маткуб сифатида ёзилганми маълумот берилмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:21, 23.12.2016.
Ўқилди: 39392 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.