«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Милан»га қарши бўлиб ўтган Италия суперкубоги баҳсидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Вазият пенальтилар сериясигача етиб бормаслиги учун қўлдан келган барча ишни қилдик. Ўтказиб юборилган голдан кейин биз чуқур ҳимояга ўтиб олдик. Бу нарса ўйиннинг боришини таъсир кўрсатди. Пенальти ҳал қилувчи воқеага айланди.
Биз кўп ўйинлар ўтказдик ва чарчоқ ўз таъсирини кўрсатди. Мен барча ўзгаришларни мажбурий тарзда амалга оширдим.
Де Шильо билан боғлиқ вазиятда пенальти бўлмаганди, бу кўриниб турганди. Биз 120 дақиқа ўйнашимиз керак эди.
Сусо яхши ўйин ўтказди, лекин у хавфли вазиятлар яратишни тўхтатганидан кейин "Милан" ҳеч қандай вазият содир эта олмади. «Милан»ни яхши ўйин билан табриклайман.
Биз Доҳада икки марта ютқаздик. Умид қиламан, учинчиси бошқача бўлади. Биз Суперкубокни мавсум бошланиши олдидан ўтказишни истардик, декабрда эмас. Боз устига, "А" серияда биринчи ўринда кетяпмиз, Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида 1-ўринни олдик, бугун эса пенальтилар сериясида ютқаздик. Шунақаси бўп туради», — дейди Аллегри.