"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон Италия Суперкубогида "Милан"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди (1:1, 3:4 пенальти).
Бу ўйин 38 ёшли посбоннинг "Ювентус" сафидаги 600-ўйини эди.
"Албатта, биз хафамиз, чунки бу узоқ вақт давомида иккинчи голни киритишимизга умид қилган эдик. Чарчоқ бизга муаммо бўлди дея олмайман. Биз дастлабки 25 дақиқада "Милан"нинг ўйини чиқмаётганини сезмай қолдик. Биз яна бир гол уриб, ўйинни тугатар эдик. Кейин улар ўзларига келишди ва ўйин тенг бўлди.
2016 йил биз хоҳлагандай тугамаяпти, аммо бунақаси бўлиб туради. Бизда ғалабалар учун имкониятлар бўлган эди", - дейди Буффон.