«Милан» клуби Италия Суперкубоги учун ўтказилган баҳсда «Ювентус»ни (1:1, 4:3) пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ўз тарихида 7-марта нуфузли совринни қўлга киритди.
17 ёшли дарвозабон Жанлуижи Доннарумма пенальтини қайтариб, ўйин қаҳрамонларидан бирига айланди.
«Менимча биз «Ювентус» билан тенг ўйнадик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Бу ютуқни Сильвио Берлусконига бағишлайман. Балки бу унинг ҳаётидаги сўнгги совриндир. Ҳиссиётларимни таърифлашга ожизман» - деди ўйиндан кейин ёш дарвозабон Calciomercato хабарида.