«Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчи Златан Иброҳимовични жамоада сақлаб қолмоқчи.
35 ёшли футболчининг шартномаси мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Daily Star хабарига кўра, бош мураббий Жозе Моуриньо Златанни жамоада олиб қолиш учун унга ўйновчи мураббий бўлишни таклиф қилмоқда.
Жорий мавсумда Иброҳимович жами 25 ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган ва 3та голли узатмани амалга оширган.