«Атлетико» ҳужумчиси Алессио Черчи Италияга қайтади.
«Болонья» клуби 29 ёшли футболчини ижарага олишни мўлжалламоқда, деб хабар бермоқда Sky Sport Italia.
Черчи «Атлетико» клубига 2014 йилда ўтган эди. У жамоада бор йўғи 6 ўйинда майдонга тушди. Шундан сўнг 1,5 йил давомида «Милан» ва «Женоа» клубларида ижарада ўйнади.