Мексиканинг «Тигрес» клуби футболчиси франциялик Андре-Пьер Жиньяк Мексика чемпионатининг сўнгги турида "Америка"га қарши учрашувда рақиб жамоа футболчиси билан тўқнашувда олган жароҳатдан кейин шифохонага олиб кетилди.
Футболчи учрашувнинг 2-бўлимида тўпга эгалик қилишга кураш вақтида бошининг энса қисмидан зарба олган. У йиқилиб тушиб, ўрнидан тура олмаган. Шифохонада футболчига хотирасини йўқотиш ташхиси қўйилган. Таъкидланишича, футболчининг жароҳати қанчалик жиддийлиги кейинроқ маълум бўлади.