"Челси" ҳимоячиси Гари Кэхилл АПЛнинг 18-турида "Борнмут"га қарши учрашув олдидан (26 декабрь) фикрларини билдирди.
"Кўклар" АПЛда қаторасига 12-ғалабага эришиб, ўз рекордларини ўрнатишлари мумкин.
"Уч очко олишни ва рекорд ўрнатишни истаяпмиз. Буни ҳар куни муҳокама қилмаяпмиз. Йигитлардан биронтаси бу ҳақида гапирганини эшитмадим, аммо буни ёдимизда тутяпмиз, мен ҳам. Албатта, рекордлар ўрантаётган, ишлари ўнгидан келаётган жамоанинг бир қисми бўлгинг келади. Ўзимга ўзим дейман - мен рекорд ўрнатишни истайман. Нима учун йўқ? Олдинда уч очко ва рекорд турибди.
Бу мавсумда ўз савиямиздан илгарилаб кетдик. Агар жадвалда етакчилик қилишимизни кутгандим, десам - алдаган бўламан. Аммо бунинг учун курашишимизни билар эдим", - дейди Кехилл.