Англия Премьер-лигасида энг харидоргир футболкалар маълум бўлди.
SportsDirect хабарига кўра, МЮ футболчилари Погба ва Иброҳимовичнинг номи ёзилган футболкалар энг кўп миқдорда сотилмоқда.
Ундан кейинги ўринларни «Арсенал» футболчилари Алексис Санчеса ва Месут Ўзилнинг футболкалари эгаллаб турибди. «Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо исми ёзилган футболкалар эса 5-ўринда бормоқда.
Энг кўп сотилаётганлар орасида - Давид Де Хеа (МЮ), Садио Мане ("Ливерпуль"), Димитри Пайет ("Вест Хэм"), Эден Азар ("Челси") ва Маркус Решфорд (МЮ) футболкалари ҳам бор.