«Арсенал» ва Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес АПЛдан ўрин олган «Ман Сити» клубига қарши ўйиндан олдин ватандоши Клаудио Браво билан суҳбат қилган.
«Ман Сити» футболчилари оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Илкай Гюндоганни қўллаб-қувватлаш мақсадида, унинг номи туширилган 8-рақамли футболкаларда майдонга тушган эди.
Алексис Санчес Гюндоган кимлигини билмаган ва у ҳақда Браводан сўраган.
Браво: Қаёққа қараяпсан?
Санчес: Футболкангни олдига... Нима бўлди? Ким бу?
Браво: У тиззасидан жиддий жароҳат олди
Санчес: Йўғе, ким ўзи бу 8-рақам?
Браво: Гюндоган
Санчес: Ёшлар жамоаси футболчисими?
Браво: Йўғе, у Германия терма жамоасида ўйнайдику
Санчес: Ха-ха-ха, танимас эканман. Ўзинг яхшимисан?
Браво: Яхши, яхши, сенчи?
Санчес: Мен ҳам.