Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Биз тинчлик тарафдоримиз» шиори остида спорт фестивали бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар ўртасида спортнинг якка кураш турларини янада ривожлантириш, жанг санъатини ривожлантириш ва оммалаштириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 24 декабрь куни Андижон олимпия захиралари коллежида “Биз тинчлик тарафдоримиз” шиори остида биринчи вилоят спорт фестивали бўлиб ўтди.

Спорт фестивали вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ Андижон вилоят Кенгаши, барча партияларнинг ҳудудий Кенгашлари ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилди.

Фестиваль иштирокчилари спортнинг таэквондо, каратэ, ушу, қўл жанги, қиличбозлик каби спортнинг якка кураш ва жанг санъати турига мансуб 24 хил йўналишларида дўстона беллашдилар.

Мусобақа давомида спортчилар беллашувларда иштирок этибгина қолмай, ўзларининг спорт йўналишлари бўйича тайёрлаган саҳна кўринишларини ҳам намойиш этдилар.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Андижон вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқиб, ғолибларни табриклади.

Фахрли ўринларни эгаллаган жами 72 нафар спортчи ҳамда фаол иштирокчилар тадбир ташкилотчилари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан медаллар, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 13:21, 26.12.2016.
Ўқилди: 5130 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.